Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  07.10.2019 11:29

2019 йил 7 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар “Толеёр – Пахтаой файз” номли мактабгача таълим муассасасига бориб, таълим муассасаси тарбияланувчиларига “Жадный богач” ва “Старик и Дев” эртаклари ўзбек ва рус тилларида сўзлаб берилди.

Шунингдек, болажонлар билан биргаликда “Расмларда эртак қаҳрамонларини топ” ўйини ўйналди.

Тадбир сўнгида, АКМ ходимлари томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар совға қилинди.

photo_2019-10-07_12-46-01