Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  09.10.2019 08:26

2019 йил 9 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.

Тадбирда умумий ўқув зали бош кутубхоначиси Моҳидил Узоқова ва кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлими етакчи кутубхоначиси Зуҳра Зариповалар Ҳамид Ғуломнинг “Қорадарё” романи ҳақида маълумот бердилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал институти (1935–1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938–1941)да таҳсил олди. Ҳамид Ғулом адабиётга ўттизинчи йилларнинг бошларида “Бизнинг лагер”, “Одам”, “Қуёш каби чароғон” шеърлари билан кириб келди. Ҳамид Ғуломнинг кейинчалик яратган “Днепр бўйида”, “Ғалаба йўлида”, “Қорадарё” асарлари ҳам халқимизга тақдим этилган.

“Қорадарё” романда оддий қишлоқ ёшлари Дилбар билан Обиджон ўртасидаги муҳаббат, уларнинг ҳаёт мактабида чиниқиш жараёни, турмушдаги кўпгина ижобий ва салбий ҳодисаларга учраб сабот-чидам, кураш ва ҳалол меҳнат туфайли ўз йўлларини топганликлари, давримизнинг баркамол ҳамда илғор кишилари бўлиб етишганликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Воқеалар асосан, “Андижон денгизи” номи билан машҳур бўлган Кампирравот сув иншооти қурилиши муҳитида содир бўлади.

photo_2019-10-09_10-14-27