2019 йил 5 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига Фарғона шаҳар 24-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчилари кутубхона билан танишиш мақсадида келдилар.
АКМ абонемент сектори мудири Л.Батирова томонидан ўқувчиларга кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Ўқувчиларга вилоят АКМ тарихи, бўлим ва секторлар иш фаолияти, кутубхона фондида сақланаётган ноёб адабиётлар, турли нашрлар ҳақида маълумот берилди ҳамда фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништирилди.
Ташкил этилган экскурсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.