Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутахассиси – боғчада  14.10.2019 11:57

2019 йил 11 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси кичик ёшдаги болалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона тумани юқори Водил шаҳарчаси “Юлдузча” номли 3-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, боғча тарбияланувчиларига “Маугли” эртагини айтиб берди ва улар учун “Опа-сингиллар” мультфильми намойиш этилди. 
Шунингдек, болажонлар билан биргаликда “Ким чаққон” ўйини ўйналди, ўйин жараёнида катта қизиқиш билан фаол иштирок этган болажонларга эртак китоблари совға қилинди.
Тадбир давомида вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда ДМТТ ўртасида кўчма кутубхона шартномаси тузилди.

1

photo_2019-10-11_14-35-13