Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Биласизми?  17.10.2019 13:07

Эндиликда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Таълим сифатини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади;
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қабул қилинади.

Bilasizmi