Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Давлат тили ва ўзликни англаш  21.10.2019 14:18

2019 йилнинг 21 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида 21 октябрь Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Давлат тили ва ўзликни англаш” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазма сектор бош кутубхоначиси М.Мамадалиева томонидан шарҳлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси томонидан 1989 йил 21 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги алоҳида қонуни қабул қилинди. Юртимизда ҳар йили 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.
Ўзбек тили – Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг мутлақ кўпчилиги бўлмиш ўзбек халқининг она тилидир. У Ўзбекистон бирлиги ва яхлитлиги, жамият жипслигининг муҳим омили ҳисобланади. Ўзбек халқининг, унинг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлмиш ўзбек тилининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, мазкур тилнинг давлат тили мақомидек салоҳиятини изчил ва тўлиқ рўёбга чиқариш муҳим вазифадир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”.
Кўргазмадан  қуйидаги адабиётлар жой олди: Ўзбек тилининг имло луғати.: Т. 2013; Ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифболаридаги имло луғати.: Т.2012; Алишер Навоий, Ҳикматлар.: Т.2013; Завқий Ажаб замона.: Т. 2003 ва матбуот нашрларидан фойдаланилди.

photo_2019-10-23_16-14-01

 


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: