Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  24.10.2019 07:56

2019 йил 23 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳуқуқий ахборот сектори кутубхоначиси С.Ахмедова ва хорижий адабиётлар ўқув зали сектори кутубхоначиси Д.Дадажоновалар Эмиль Золянинг “Аёл бахти” романи ҳақида маълумот бердилар.

Эмиль Золя – жаҳон адабиёти саҳнасида муносиб ўринга эга ижодкордир. Ўзбек китобхонлари адибнинг “Ҳамал”, “Парма ибодатхонаси”, “Аёл бахти” сингари бадиий жиҳатдан етук асарлари орқали севиб ўқийдилар.

Эмиль Золянинг “Аёл бахти” асари йирик магазин эгаси Муре ва унинг тақдирини, қарашлари-ю, инсонларга бўлган муносабатини бутун-лай ўзгартириб юборган, айни пайтда йигитнинг чинакам севгисига сазовор бўлган камбағал қиз Дениза ҳақида. Якуни шу тарзда тугалланадиган асарлар кўп, аммо Эмиль Золянинг ҳар иккала қаҳрамони тақдири китобхон кутмаган нуқталарда туташади.

АКМ ходимлари ушбу романни ўқишни барчага тавсия қилдилар.

 


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: