Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Аҳмад Фарғоний – жаҳоний олим  24.10.2019 06:40

2019 йил 24 октябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот- кутубхона марказида буюк олим, астроном, математик, географ Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1221 йиллиги муносабати билан “Аҳмад Фарғоний-жаҳоний олим” номли расмли-китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу ташкил этилган кўргазма АКМнинг доимий китобхонлари учун шарҳлаб берилди.
Кўргазмада Аҳмад Фарғоний ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи адабиётлар китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.
Жумладан, Н.Абдулахатовнинг “Аҳмад ал-Фарғоний”, А.Қаюмовнинг   “Аҳмад Фарғоний”, О.Бўриевнинг “Ал-Фарғоний ва унинг илмий мероси”, Т.Усмоновнинг “Аҳмад Фарғоний ва Байт ул-Ҳикма”, С.Бобоевнинг   “Аҳмад Фарғоний”, А.Аҳмедовнинг “Аҳмад ал-Фарғоний”, И.Раҳимнинг   “Аҳмад Фарғоний” китоблари ҳамда матбуот нашрлари кўргазмадан жой олди.

photo_2019-10-24_15-39-57


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: