2019 йил 2 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига Фарғона шаҳар 9-сон умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчилари кутубхона билан танишиш мақсадида келдилар.
АКМ абонемент сектори бош кутубхоначиси М.Мамадалиева томонидан ўқувчиларга кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Ўқувчиларга вилоят АКМ тарихи, бўлим ва секторлар иш фаолияти, кутубхона фондида сақланаётган адабиётлар ҳақида маълумот берилди ҳамда фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништирилди.
Ташкил этилган экскурсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.