2019 йил 19 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент ва КАА сектори ҳамда Фарғона шаҳар “Ахмад ал-Фарғоний” номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида кўчма кутубхона ташкил этиш бўйича шартнома тузилди.
Кўчма кутубхона АКМ фондида мавжуд сара болалар учун эртаклар, бадиий адабиётлар, шеърий тўпламлар, тарихий китоблар ва матбуот нашрлари тўпламлари билан бойитилди.
Кўчма кутубхона ташкил этишдан мақсад, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва мутолаа маданиятини оширишдан иборат.