Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Соҳирнафас овоз соҳиби  19.11.2019 15:12

          Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Маъмуржон Узоқов таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан “Соҳирнафас овоз соҳиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида ўзбек халқининг улкан мусиқа тарихи, улуғ устозларнинг қолдириб кетган маънавий-маърифий мероси ҳамда Маъмуржон Узоқов ҳаёти ва босиб ўтган ижод йўли ҳақида ёшларга тушунчалар берилди. Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан ижро этилган устознинг ижод намуналари барчага бирдек манзур бўлди. Бу эҳтиром ва ҳурмат-эъзоз устозимизнинг халқимизга, санъатимизга қилган ҳалол хизматларидан ҳамда муборак довудий нафасларининг сўнмаслигидан далолатдир.

image_2019-11-19_16-44-10

image_2019-11-19_16-47-00

image_2019-11-19_16-44-50