Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китобхонлар клуби  20.11.2019 14:53

2019 йил 20 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб, унда АКМ ходими М.Эргашева Николай Гоголнинг “Тарас Бульба” тарихий қиссаси ҳақида маълумот берди.
“Тарас Бульба” (1835) қиссасида ёзувчи зўр бадиий маҳорат билан бош образ – Тарас Бульбанинг мард, ёвқур, ватани, эътиқоди учун ўлимга ҳам тайёр, қатъий феълли, ёвга нафрати чексиз, сотқинлик қилган ўғлини ўлдиришдан зарра иккиланмайдиган бир шахс қилиб тасвирлаган. 
Қиссадаги темир иродали Тарас, унинг мардона ўғли Остап, болалигидан кўнгли бўшроқ ўсган Андрий, “Сечь учун” жонини тиккан азамат казаклар, баҳодирлик замонларини қўмсаб, кексайган чоғида ҳам қўшин сафида юрган машҳур атаманлар, ёввойи демократияга хос аскарбоши сайлови, қамалдаги шаҳарнинг очликдан эти суягига ёпишган фуқароси, бепоён қиру ўтлоқлар, партиархал ўтмиш тасвири ҳар бир китобхон ўқувчини мафтун этади.
АКМ мутухассиси М.Эргашева ушбу “Тарас Бульба” тарихий қиссасини ўқишни барчага тавсия қилди.

photo_2019-11-20_16-48-24