Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Кутубхона мутухассиси – боғчада  21.11.2019 12:07

2019 йил 21 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси кичик ёшдаги болалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳар 8-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, боғча тарбияланувчиларига “Қалдирғоч” эртагини сўзлаб берди.
Шунингдек, болажонлар билан биргаликда “Ким чаққон”, “Расмларда эртак қаҳрамонларини топ” ўйинлари ўйналди.
Тадбир давомида вилоят АКМ фондидан болалар учун энциклопедиялар, эртаклар ва қизиқарли тасвирий альбомлардан иборат адабиётлар олиб борилиб улар ҳақида маълумотлар берилди ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда 8-сонли мактабгача таълим муассасаси ўртасида кўчма кутубхона шартномаси тузилди.

photo_2019-11-21_10-24-26   photo_2019-11-21_10-24-07   

photo_2019-11-21_10-23-32