Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Китоб – билим манбаи  21.11.2019 12:11

2019 йил 21 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Фарғона тумани, Машъал қишлоғи 48-сон умумтаълим мактабига бориб, 
1-синф ўқувчилари учун “Китоб – билим манбаи” мавзусида суҳбат ўтказдилар.
Суҳбат давомида АКМ ходимлари китобнинг инсон ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутиши ҳақида ўз фикрларини билдиришди ва ўқувчилар ўзлариниг китоб ҳақида ёд олган шеърларидан айтиб беришди. 
Шунингдек, вилоят АКМ фондидан болалар учун энциклопедиялар, эртаклар ва қизиқарли тасвирий альбомлардан иборат адабиётлар олиб борилиб, улар ҳақида маълумот берилди ҳамда АКМ томонидан болажонларга эсдалик учун эртак китоблар синф кутубхонасига совға қилинди.

photo_2019-11-21_13-56-20