Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Кутубхона бўйлаб саёҳат  28.11.2019 15:04

Aҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан 2019 йил 28 ноябрь куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёшларни ахборот-кутубхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида, Фарғона шаҳар 4-сонли ИДУМининг 7-синф ўқувчилари учун кутубхона бўйлаб экскурсия ташкил этилди.
Ахборот библиография бўлими мудири Г.Валиева ва Н.Қорабоевалар экскурсияга келган ўқувчиларни кутубхона фаолияти билан яқиндан таништириб ўтдилар. Ўқувчиларга вилоят АКМ тарихи, бўлим ва секторлар иш фаолияти, кутубхона фондида сақланаётган адабиётлар ҳақида маълумот берилди ва фойдаланувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги имкониятлар билан таништирилди.
Ташкил этилган экскурсияда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

photo_2019-11-28_16-56-43


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: