2019 йил 28 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент сектори ҳамда Фарғона шаҳар Ўзсаноатқурилишбанк Фарғона филиали ўртасида кўчма кутубхона ташкил этиш бўйича шартнома тузилди.
Кўчма кутубхона ташкил этишдан мақсад, китобхонларга нафақат кутубхонада балки, кутубхонадан ташқарида ҳам хизмат кўрсатиш ҳамда банк ходимлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва мутолаа маданиятини янада оширишдан иборат.