Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Мадҳиям – фахрим менинг  10.12.2019 06:53

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Давлат мадҳияси – халқимизни бунёдкорлик, эзгулик ва ватанпарварликка чорловчи куч” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман вилояти ҳокимлиги, Фарғона давлат университети, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда профессор-ўқитувчилар, олимлар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этишди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат маҳдиясини барча анжуман иштирокчилари биргаликда ижро этишди.
Анжуманда “Жаҳон мамлакатларида “давлат мадҳияси” тушунчасининг юзага келиш тарихи”, “Миллий ўзлик ва ифтихор тараннуми”, “Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг ҳуқуқий асоси” каби юртимиз мадҳиясини қубул қилинишига бағишланган маърузалар қилинди.

Шунингдек, “Давлатимиз мадҳияси – қудратли куч” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

78773402_1028188607521462_2780040422695632896_n

78911574_1028188684188121_6485904700091662336_n

78960580_1028188604188129_8598103740056076288_n

79110143_1028188700854786_7672698429918674944_n