Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Хаёл кемасида кезар ёлғиз ой  10.01.2020 13:52

2020 йил 10 январь  куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган академик адиб Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 115 йиллиги муносабати билан “Хаёл кемасида кезар ёлғиз ой” номли китоб кўргазмаси ва ушбу кўргазмага шарҳ ўтказилди. Шарҳда кутубхонанинг доимий китобхонлари иштирок этдилар.
Тадбирда халқимизга, юртимиз аҳлига хос барча эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган улуғ инсон, ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекни эҳтиром билан эсланди. Кўргазмада халқимизнинг маънавий оламини, миллий ғурур-ифтихорини юксалтириш, бу улкан ижодкорни ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш мақсадида Ойбекнинг дурдона асарлари намойиш этилди.
Кўргазмадан Ойбекнинг қуйидаги китоблари жой олди “Навоий”, “Болалик хотираларим”, ўн тўққиз томлик мукаммал асарлар тўплами, “Детство”, “Ветер золотой долины”, “Наваи” ҳамда Н.Каримовнинг “Ойбек” китоблари.

photo_2020-01-10_14-09-06