Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Тарих – ўтмиш ва келажак кўзгуси  13.01.2020 14:20

2020 йил 13 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ва Фарғона олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан “Тарих ва ҳуқуқ ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Тарих – ўтмиш ва келажак кўзгуси” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчиларига миллий ўзликни англаш ва ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтириш мавзусига оид видеоролик намойиш этилди. 
Шундан сўнг, ўқувчилар ўртасида “Ўзбекистон тарихи” фани ва “Темур тузуклари” китоби асосида савол-жавоб викторинаси ташкил этилди ва фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб тақдирландилар. 
Шунингдек, АКМ ходимлари томонидан ҳарбий-ватанпарварликни кенг тарғиб қилиш, аскар ва офицерларнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий асарлар орқали кенг ёритиш мақсадида, “Ватан шаъни юракка чўғ солади” номли расмли-китоб кўргазмаси ташкил қилинди ва кўргазма тадбир иштирокчиларига шарҳлаб берилди.

1