Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Ватан шаъни юракка чўғ солади  14.01.2020 14:25

2020 йил 14 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан шаъни юракка чўғ солади” номли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди. Шарҳни абонемент секторининг доимий китобхонлари ва 56-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари тингладилар. 
Миллий армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.
Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикада Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Кўргазмада миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда ва аждодларимизни, шунингдек, қаҳрамонона ишлар қилган турли ихтисосликлардаги ҳарбий хизматчилар ва замондошларимизни юксак ватанпарварлик, фидойилик ва садоқатлиликларини очиб берадиган, руҳлантирувчи шеърлар, бадиий асарлар, тасвирий санъат асарлари ва матбуот нашрлари намойиш этилди.

1

2


Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: