Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Дунёдан хабардор маърифатпарвар  20.01.2020 00:00

2020 йил 20 январь  куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан “Дунёдан хабардор маърифатпарвар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди ва ушбу кўргазмага шарҳ ўтказилди. Шарҳда кутубхонанинг доимий китобхонлари иштирок этдилар.
Тадбирда Туркистон халқининг миллий қаҳрамони, жамоат, маданият ва маориф арбоби, биринчи ўзбек драматурги, миллий театр муассиси, улуғ матбуотчи, адиб, таржимон Маҳмудхўжа Беҳбудийни эҳтиром билан эсланди. Кўргазмада ёш авлодни эрк ва озодлик, мустақиллик руҳида тарбиялаш, маърифат ва тараққиётта бошлаш маънавий оламини, миллий ғурур-ифтихорини юксалтириш, бу улкан ижодкорни ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёш авлод қалбида миллий онгни шакллантиришга, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини сингдиришга Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фаҳрланиш ва ифтиҳор туйғуларини юксалтириш мақсадида Беҳбудийнинг эрк ва ҳуррият ғоялари билан тўлиб тошган дурдона асарлари намойиш этилди.

22