Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Манзурнафас ҳофиз  24.01.2020 00:00

2020 йил 24 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик сектори томонидан Ўзбекистон халқ ҳофизи Маматбува Ҳофиз таваллудининг 135 йиллиги муносабати билан “Манзурнафас ҳофиз” номли китоб расмли кўргазмаси ва ахборот дақиқаси ўтказилди.
Кўргазмада Маматбува Ҳофизнинг ижод йўли билан боғлиқ маълумотлар кутубхонанинг доимий китобхон ўқувчилари эътиборига ҳавола этилди.
Шунингдек, ахборот дақиқасида китобхонларга ўлкашунослик сектори мутахассиси Д.Қодирова томонидан Маматбува Ҳофиз ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар айтиб ўтилди ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

photo_2020-01-24_14-38-39