Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  28.01.2020 15:11

Савол: Газ қуйиш шохобчалари акциз солиғини қандай тўлайди?

Жавоб: Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади (Солиқ кодексининг 240-моддаси).

Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ҳар ойда солиқ давридан (ой) кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қиладиган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳисоб-китобни ўзлари жойлашган ердаги ДСИга тақдим этадилар (Солиқ кодексининг 238, 239-моддалари).

Илгари, 2019 йил 1 январгача, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳар ўн кунда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлар эдилар (Солиқ кодексининг 304-моддаси, 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунга мувофиқ чиқариб ташланган).

10247913