Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

АКМ мутахассислари ҳарбий қисмда  22.01.2020 00:00

2020 йил  22 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона шаҳар 15580-сон ҳарбий қисмда ташкил этилган кўчма кутубхона қошида “Танишинг янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмадан ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи, ҳамда, қаҳрамонона ишлар қилган турли ихтисосликлардаги ҳарбий хизматчилар ва замондошларимизни юксак ватанпарварлик, фидойилик ва садоқатлиликларини очиб берадиган, руҳлантирувчи шеърлар, бадиий асарлар, тасвирий санъат асарлари жой олди. 
Абонемент сектори бош кутубхоначиси М.Мамадалиева кўргазмани шарҳлар экан, ҳарбий хизматчилар кўп китоб мутолаа қилишлари кераклигини таъкидлаб, баркамол Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қилган ҳар бир ёшнинг маънавий дунёқараши бой бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратди. Зеро, китоб иродани тоблайди, бошқарув маҳоратини оширишда долзарб аҳамият касб этади.
Шунингдек, кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими етакчи кутубхоначиси З.Зарипова буюк француз адиби Оноре де Бальзакнинг “Горио ота” романининг қисқача мазмуни билан ҳарбий хизматчиларни таништириб ўтди.

photo_2020-01-22_16-51-59

photo_2020-01-22_16-51-56