Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Антон Павлович Чеховнинг 160 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазманинг шарҳи бўлиб ўтди  28.01.2020 00:00

2020 йил 28 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида сўз санъати устаси, машҳур драматург, касби шифокор, аммо истеъдоди ва қизиқиши бўйича ёзувчи бўлган, асарлари дунёнинг 100 дан ортиқ тилларига таржима қилинган, пьесалари эса 100 йиллардан буён дунё саҳналаридан тушмаган Антон Павлович Чеховнинг 160 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазманинг шарҳи бўлиб ўтди.
Кўргазмада ёзувчининг ҳаёти, ижоди, унинг замондошлари ва издошлари хотиралари жамланган китоблар ва унинг оила ва дўстлари даврасидаги дамлари муҳрланган фотосуратлар ўрин олди.
Шунингдек, мазкур кўргазмада фойдаланувчилар эътиборига Чеховнинг 25 йил давомида яратган 900 асаридан баъзи ҳикоялари, пьеса ва қиссалари ҳавола этилди. А.П.Чеховнинг ғоявий, маънавий ва ижодий дунёси ҳақида унинг замондошлари, танқидчилар ва дўстларининг айтган фикрлари фойдаланувчиланинг алоҳида эътиборига лойиқ.
Чехов адабиётда замонавий ҳикоячилик жанрига ўзига хос йўналиш яратди. Унинг ижодий услубининг оригиналлиги ҳикояларида якунловчи хулосанинг йўқлигидадир, бу эса китобхонни ўз фикрлаш доирасида хулоса чиқаришга ундайди.

 

photo_2020-01-30_15-10-01

photo_2020-01-30_15-10-06