Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Буюк адиб, улуғ инсон  29.01.2020 00:00

2020 йил 29 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида А.П.Чеховнинг 160 йиллигига бағишланган “Буюк адиб, улуғ инсон” мавзусида ахборот дақиқаси бўлиб ўтди. 
Адиб қисқа умр кўрди. Қирқ тўрт ёшида вафот этди. Йигирма олти йилгина ижод қилди. У 1878 йилда чоп этилган илк асарларидан бири “Ниначи”га “Ўсприн қария” деган тахаллус қўйди.  Ёзувчи ҳаёти, асарлари билан танишар экансиз, мавжудлиги шубҳасиз, лекин элас–элас англашиладиган зиддият сезилади. А.Чехов жисмонан увоққина, кўз нури туғма хира эди. Ўттиздан ошгач, сил касалига чалинди. Ёзувчи руҳан тетик, шўх, ҳазилкаш эди. Уни Л.Толстой, В.Короленко, М.Горький, И.Бунин сингари ёрқин сиймолар ниҳоятда ҳурмат қилганлар. 
Унинг “Семиз ва ориқ”, “Чиновникнинг ўлими”, “Буқаламун”, “Ниқоб”, “Чўл”, “Зерикарли ҳикоя”, “Дуел”, “Палата №6”, “Номаълум одам ҳикояси”, “Унтер Пришибеев”, “Эркаклар”, “Овда”, “Ғилоф бандаси”, “Болохонали уй”, “Менинг ҳаётим”, “Ионич”, “Лайча етаклаган хоним” каби асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, ўзбек адабиётида реалистик ҳикоя жанрининг майдонга келиши ва ҳикоянавислик ижодининг шаклланишида муайян омил бўлиб хизмат қилган. 
Унинг “Иванов”, “Чайка”, “Ваня тоға”, “Уч опа-сингил”, “Олчазор” каби машҳур пьесалари юртимиздаги ўзбек ва рус театрларида саҳналаштирилган.

photo_2020-01-29_14-15-18

photo_2020-01-29_14-20-49