Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Довюрак адиб  10.02.2020 13:42

2020 йил 10 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент секторида рус шоири ва таржимон Борис Леонидович Пастернакнинг 130 йиллигига бағишланган “Довюрак адиб” деб номланган китоб-расмли кўргазманинг шарҳи бўлиб ўтди. Кўргазмада ёзувчининг ҳаёти, ижоди, унинг замондошлари ва издошлари хотиралари жамланган китоблар ва унинг оила ва дўстлари даврасидаги дамлари муҳрланган фотосуратлар ўрин олди. Шунингдек, мазкур кўргазмада фойдаланувчилар эътиборига Пастернакнинг секторда мавжуд асарлари ҳавола этилди.

Пастернак қарийб бутун ижоди давомида насрий асрлар яратишга ҳам катта эътибор берган. У урушдан кейинги йилларда “Доктор живаго” романини яратган. Мазкур асар Пастернакнинг тоталитар тузум томонидан тазйиқ остига олинишига сабаб бўлган. Пастернак 1950-60-йилларда “Яйраган чоғингда” шеърлар туркуми, “Одамлар ва ҳолатлар”, “Кўр соҳибжамол” драматик асарларини ёзган. Шекспир, Гёте, Шелли, Верлен, Петёфи ва бошқа шоирларнинг  асарларини рус тилига таржима қилган. 

Борис Леонидович Пастернак 1958 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлган.

photo_2020-02-10_15-34-41