Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Менинг камчиликларим"  04.03.2020 13:39

     2019 йил 4 март куни хорижий адабиётлар ўқув залида корейс тилига қизиқувчилар клубининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда клуб аъзолари “Менинг камчиликларим” мавзусида суҳбатлашдилар. 
           Суҳбат бошида Жанубий Кореядан ташриф буюрган ўқитувчи Пак Хо Сук: “Ҳар бир инсоннинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари бор. Одамлардаги барча  хусусиятлар хам бизга ёқмайди, лекин биз ҳар қандай одамлар билан тил топиша олишимиз, уларнинг шахсиятларини ҳурмат қилишимиз керак” – деди.
      Шундан сўнг, у клуб аъзоларига “Қалбимдаги гуллар” номли ўйин ўйнашни таклиф қилди. Бунда иштирокчилар гул чизиб, унга ўзлари истаган феъл-атвор сифатини ёздилар ва ҳар бир гулбаргни олиб ўзлари истаган иштирокчиларга бердилар.

photo_2020-03-04_15-12-46 photo_2020-03-04_15-13-07