Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Китобхонлар клуби"  04.03.2020 13:40

     2020 йил 4 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” романи муҳокама қилинди. Романнинг қисқача мазмуни билан абонемент сектори бош мутахассиси М.Мамадалиева таништирди.
      Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Илк китоби - “Пўлат чавандоз”. Биринчи йирик насрий асари - “Чўл ҳавоси”. Ёзувчининг “Одамлар нима деркин”, “Шамол эсаверади”, “Қалбингга қулоқ сол”, “Баҳор қайтмайди”, “Дунёнинг ишлари” қиссалари ҳамда “Нур борки, соя бор”, “Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар” романлари китобхонлар томонидан севиб ўқилади ҳамда бир қанча асарлари экранлаштирилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати. “Меҳнат шуҳрати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган. 
     Романнинг асосий воқеалари қаҳрамонлари: Рустамжон, Шаҳноза, Қурбоной хола, комиссар ва бошқалар.
Романда келтирилган воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум “қатағон” қилиш манзаралари, 80-йиллардаги кўпчиликнинг ёстиғини қуритган Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган “ўзбек иши”... Инсонлар ҳаётида содир бўладиган бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боғлашда ёзувчи маҳоратига тан бермасликнинг иложи йўқ.
     Тадбир сўнгида, адиб ҳаёти ва ижодига оид тақдимот ва видеолавҳа намойиш этилди.
     АКМ мутухассиси М.Мамадалиева мазкур “Тушда кечган умрлар” романини ўқишни барчага тавсия қилди.

25051310