Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  24.04.2020 13:47

Савол: Амаким 50 ёшда. Касал бўлганидан кейин унга II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. У шу муносабат билан пенсияга чиқиши мумкинми?

Жавоб: Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги 3 турдаги пенсия мавжуд: ёшга доир, ногиронлик бўйича ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари.

II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги муносабати билан ҳамда иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, у ногиронлик бўйича пенсияга чиқишга ҳақлидир. Иш стажи мавжуд бўлмаганда, ногиронлик бўйича нафақа тайинланади.

images