Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  27.04.2020 14:47

Савол: Байналмилалчи жангчилар учун пенсияга бирор-бир кўшимча тўловлар мавжудми?

Жавоб: Байналмилалчи жангчилар учун пенсия алоҳида қўшимча тўловлар мавжуд эмас. Улар уруш қатнашчиларига тенглаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, 252-сон Низомнинг 1-иловасига мувофиқ уларга пенсияга устамалар ҳамда уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўловлари берилади.  Ҳусусан, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 50%и миқдорида устама ҳақ олиш ҳуқуқига эгалар (Қонуннинг 28-моддаси “ж” кичик банди). Компенсация пул тўловлари пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%и миқдорида белгиланади (AB томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).