Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  19.05.2020 14:06

Савол: Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш ва сақлаш қай тарзда амалга оширилади?
Жавоб: Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мослиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоида тариқасида, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.
Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилади:
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;
собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;
ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади. (Ўзб. Респ.нинг 09.01.2017 йил № 420 сон Қонуни).

images