Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  21.05.2020 15:13

Савол: III гуруҳ ногирони – пенсионер учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича пенсия миқдори қанча?
Жавоб: 2002 йил 1 мартдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар (28.02.2002 йилдаги 71-сон ВМҚ):
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун - 18 ёш) тўлмаган уч нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган ходимларга, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга; ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон ходимларга; шунингдек ходим ишда шикастланиш ва касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда ойлик иш ҳақининг тўлиқ миқдорида; 
ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар бўйича ҳисобда турувчи ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда;
қолган ҳолларда, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача миқдорда тўланади.

images