Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Эртаклар оламида яша, болакай!” – Х. К. Андерсен таваллудининг 210 йиллиги  03.04.2015 12:19

      Андерс 2 апрель куни Абонемент сектори доимий китобхонлари учун  даниялик машҳур эртакнавис Ханс Кристиан Андерсен таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан “Эртаклар оламида яша, болакай!” номли китоб кўргазмасида тақдим этилган нашрлар обзори ўтказилди.             Кўргазмада ёзувАндерчининг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ёритиш билан бир қаторда унинг инсон сифатидаги фазилатларини ҳам очиб беришга алоҳида эътибор қаратилди. Андерсен эртакларида кўпинча бош қаҳрамон шаҳзода ҳам, малика ҳам эмас, балки оддий меҳнаткаш халқдир. Улар ўзларининг самарали меҳнати, ақл-идроки, ахлоқ-одоблари билан китобхон қалбидан жой оладилар. Унинг “Қўнғироқли гирдоб”, “Кумуш танга”, “Колбаса шихидан шўрва”, “Гўнг қўнғиз” ва бошқа эртаклари фикримизга ёрқин мисол бўла олади. Тадбир иштирокчилари ўзларининг севимли қаҳрамонлари билан нафақат кино, мультфильмлар орқали, балки китоблар орқали ҳам мулоқот қилишдан мамнун бўлдилар.