Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  02.09.2020 00:00

Савол: Қизим 2020 йилда институтни тамомлади, бакалавриат даражасида базавий олий маълумотга эга.
Ўзига иш қидирмоқда. Институтни тугатгунча ишламаган. Кўпгина ташкилотларда ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмоқда. Улар тўғри қиляптиларми?

Жавоб: Йўқ, нотўғри.
Айни пайтда МКнинг 84-моддаси 3-қисмига мувофиқ: 
•  ҳомиладор аёллар;
•  3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
•  корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
•  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;
•  6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ходимлар ишга қабул қилинганда синов белгиланмайди.
Амалдаги Меҳнат кодекси иш берувчиларга муайян асосларга кўра қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳуқуқини бермайди. Синов муддатини асоссиз белгилаш ҳолати такрорланганда туман Бандликка кўмаклашиш марказидаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига ёхуд туман прокуратурасига қизингизнинг меҳнатга доир ҳуқуқлари бузилаётганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.
Бироқ иш қидириш муддати олий ўқув юртини тамомлаган кундан эътиборан 3 йилдан ошса, ушбу қоидалар амал қилмайди.