Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

янгиликлар

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  04.09.2020 00:00

Савол: Мен ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғиман, доимий пропискам йўқ, қисмда вақтинча ҳисобга қўйилганман. Паспортимнинг амал қилиш муддати тугаяпти. Доимий эмас, балки вақтинча пропискага эга бўлган ҳолда паспорт олишим мумкинми?
 

Жавоб: Фуқаро паспорт олиши учун доимий яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши ва қуйидагиларни тақдим этиши зарур (Низомнинг 18-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова):
•  белгиланган шаклдаги ариза; 
•  илгари берилган паспорт;
•  туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта расмийлаштирилаётганда);
•  давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
Ҳарбий хизматчининг вақтинча прописка қилинган оила аъзолари ҳарбий қисмда жойлашган жойида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини олишида истиснолар назарда тутилмаган.
Шу сабабли доимий прописка қилинган жойдаги паспорт столига мурожаат қилишингиз керак.