Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  07.10.2020 13:49

Савол: Юридик шахс Интернет орқали хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмоқчи. Аҳолидан тўловларни нақд пул шаклида олмоқчи эмас.

Электрон тижоратни амалга оширадиган юридик шахс НКМ харид қилмаса ҳам бўладими?

Жавоб: Сизда НКМ бўлиши шарт эмас.

Электрон тижоратда ҳисоб-китоблар қуйидагилар орқали ҳам амалга оширилади:

  • электрон тўлов воситасида - ҳисоб-китоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) ҳамда банк корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда. Бунда тўлов тизими сотувчига ва харидорга электрон чек ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади;
  • банк ҳисобрақамидан пул маблағларини ўтказиш воситасида - шахсий кабинет ёки чакана тўловлар тизими орқали (Қоидаларнинг 48-банди, ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова).

Электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантирилган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади. Виртуал терминаллар (E-POS) шунга ўхшаш НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларига тенглаштирилади (14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарорнинг 1-банди).

Online+