Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Биласизми?  22.10.2020 13:29

        Савол: Уй-жой фонди инспекциясининг ваколатлари нималардан иборат?
       
Жавоб: Уй-жой фонди инспекцияси (ККУ тўғрисидаги Қонуннинг 12-м.):
•   ККУни, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш бўйича талабларга ва улардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги;
•  белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва умумий мол-мулкни, ККУнинг олд томонларини, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларининг тизимли равишда олиб борилиши;
•  уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли хизматлар кўрсатишда техник тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;
•  ККУдаги жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни амалга ошириш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.