Савол: 15 йиллик стажимни ҳисобга олишмади. Стажимни исботлаш учун судга мурожаат қилишга ҳақлиманми?
Жавоб: Ҳа, ҳақлисиз. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарордан норози бўлинган тақдирда, ушбу масала суд томонидан ҳал этилади (252-сон Низомнинг 82-банди).