Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  23.10.2020 09:15

Савол: Истеъмолчига етказилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблар қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб: Истеъмолчига етказилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

истеъмолчиларнинг II гуруҳи (бюджет ташкилотлардан ташқари) ва III гуруҳи билан - аванс тўловлари тартибида, белгиланган муддатда тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш шарти билан ёки ИСКХ ташкилоти томонидан ҳисоб варақаси (счёт-фактура)лар тақдим этиш орқали;

истеъмолчиларнинг I гуруҳи билан - ИСКХ ташкилоти томонидан ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сувлар учун тўлов талабномалари ёки ҳисобварақаларини тақдим этиш ёхуд, истеъмолчиларнинг ўзлари (ўз-ўзига хизмат орқали), ойма-ой ҳисоб тўловларини расмийлаштириш йўли билан; (ЎзР ВМ 28.05.2020 й. 342-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

кўчадаги сув манбаларидан фойдаланувчи фуқаролар билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган муддатлар асосида ИСКХ ташкилоти томонидан тўлов талабномаларини тақдим этиш орқали. Фуқаролар маҳаллий манбадан сув истеъмол қилаётган бўлсалар ва бу сув тегишли органлар томонидан ичишга яроқли деб ҳисобланган бўлса, улар кўчада сув манбаларидан фойдаланганлик учун тўловлардан озод қилиниши мумкин; (ЎзР ВМ 28.05.2020 й. 342-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

истеъмолчиларнинг II гуруҳи билан - сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари орқали ўзаро ҳисоб-китоб қилишга ўтказилган бюджет ташкилотлари томонидан, ИСКХ ташкилоти тақдим этадиган счёт-фактуралар бўйича ҳар ойда амалга оширилади.