Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  27.10.2020 14:23

Савол: Вилоятда истиқомат қиладиган фуқаро Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқарога катта миқдорда қарз бермоқчи, бунда қарз олувчига тегишли Тошкентдаги квартира гаровга қўйилмоқда. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қарз берилиши мумкинми?
Жавоб: Йўқ, Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинмаган шахс учун бундай гаров назарда тутилмаган. 
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс сотиб олувчи тараф бўлса, Тошкент шаҳрида олди-сотди битимлари нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, шу жумладан турар жой гаровга қўйилади (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова; АВ томонидан 4.01.2019 йилда 3113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 50-банди).
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган шахсга пул қарз бериш шартномасини таъминлаш учун ипотека сифатида Тошкент шаҳрида жойлашган квартирани тақдим этиш қонун ҳужжатларига зиддир.