Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Онлайн ҳуқуқшунос  03.12.2020 09:59

Савол: Ходим Ўзбекистондаги институтлардан бирига сиртқи бўлимга ўқишга кирди. 
Иш жойидан бериладиган талабалик таътили учун ҳақ тўланиши лозимми?

Жавоб: Ҳа, таътил берилиши ва ҳақ тўланиши лозим. Меҳнат шартномалари бўйича ишлайдиган, таълимнинг давлат стандартларига мос келадиган Ўзбекистон олий ўқув юртларида сиртдан ўқийдиган талабаларига ("Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 6 ва 7-моддалари) таълим олиш даврида қуйидагилар тақдим этилади:
•  иш вақти бўйича бериладиган имтиёзлар (МКнинг 255-моддаси);
•  таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар (МКнинг 256-моддаси);
•  ўқув юрти жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлашдаги имтиёзлар (МКнинг 257-моддаси).