Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маказида ўтказилган анкета-сўровнома таҳлили  04.03.2020 00:00

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан фойдаланувчилар қизиқишини ўрганиш мақсадида анкета-сўровнома ўтказилди. Бунга кўра:

анкета-сўровномада иштирок этганларнинг 84 фоизи 15-25 ёшлиларни, 56% аёллар , 44% эркакларни ташкил этди.

анкета-сўровноманинг 45%ни олий ўқув юрти талабалари бўлса, 41.5% мактаб ёки касб-ҳунар коллежи талабалари, 6% нафақадаги китобхонлар, 7.5% ни бошқа соҳа вакиллари иштирок этганликлари аниқланди.

“Сиз ҳозирги кунда ўқиётган китобнинг номи ва бадиий савияси талабингизга жавоб берадими”деб берилган саволга аксарият иштирокчилар “Ўтган кунлар”, “Икки эшик орасида”, “Дунёнинг ишлари”, “Шайтанат” каби китобларини мутола қилишятгани ва бадий савияси уларни талабига жавоб бераётганини билдирганлар.

анкета-сўровнома иштирокчиларининг аксарияти лирик ва детектив ва илмий жанрдаги адабиётларни мутолаа қилишлари аниқланди.

китобхонларнинг 31% лирик, 28% тарихий, 21% детектив, 19% саргузашт йўналишдаги бадиий асарлар бўлишини хоҳлашган.

“Ҳозирда китобхонлар томонидан энг кўп ўқилаётган бадиий асарлар номи ва муаллифи?” деб берилган саволга аксарият ёшлар Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик орасида”, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”, Тоҳир Маликнинг “Алвидо болалик”, “Жудолик диёри”, “Шайтанат” Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”,  Ахмад Лутфи Қозончи  “Ўгай она” асарларидеб фикр билдиришган.

“Юртимизда ҳозирги кунда қайси жаҳон адбиларининг асарлари севиб ўқилмоқда” деб берилган саволга чет эл ёзувчилари Шекспир, Пушкин, Э.Хеменгуэй, Джек Лондон, А.Дьюма ва шу каби ёзувчиларнинг номларини келтирганлар.

“Сиз таҳсил олаётган таълим муассасасида ўзбек ва жаҳон адабиётидан бадиий асарларнинг мавжудлиги қониқарлими?” деб берилган саволга 82.5% ёшлар “Ха қониқарли” деб жавоб беришган бўлса, “Сиз таҳсил олаётган таълим муассасасида бадиий асарларнинг электрон нусхалари мавжудми.” деган саволга аксарияти 47% “ха” деб жавоб берган 38.2% “бор, лекин етарли даражада эмас” деб ҳисоблашади.

Одамларни қандай қилиб китоб мутолаасига қизиқтириш мумкин деб ўйлайсиз? деган саволга анкета-сўровнома иштирокчилари кўплаб китобхонлик танловлари ташкил этилиши, оммавий ахборот воситаларида китоб мутоласини мунтазам тарғиб қилиб боришни, ота-оналар фарзандларига ёшлигидан китобга меҳр уйғотиб китоблар сотиб олиб беришларини билдиришган.

Замонавий китобхон учун китобларнинг муқоваси қандай кўринишда бўлиши лозим деб ўйлайсиз? деб берилган саволга аксарият анкета-сўровнома иштирокчилари китоб муқоваси инсонни ўзига жалб қиладиган ва энг асосийси қалин, мустаҳкам бўлишини айтишган яна айримлари китобнинг муқовасининг аҳамиятидан кўра мазмун моҳияти аҳамиятлилигини билдиришган.

Сиз асосан қайси йўналишдаги китобларни кутубхонадан олиб ўқийсиз?

ушбу саволга 41.7% бадиий адабиёт ва санъат, 34.3% табиий фанлар, 22.7% ижтимоий ва иқтисодий фанларга оид адабиётларни кутубхонадан олиб ўқишлари аниқланди.

Сиз қайси адибнинг асарларини кўп ўқигансиз? деб берилган саволга анкета-сўровнома қатнашувчилари томонидан  Ўткир Ҳошимов, Абдулла Қодирий, Тохир Малик, Абдулла Қаххор, Саид Ахмад, Мухаммад Юсуф, Х,Тўхтабоевларнинг, чет эл ёзувчиларидан Шекспир, Пушкин, Э.Хеменгуэй, Джек Лондон, А.Дьюма, Лермонтов, Д.Карнеги, М.Твен, Агата Кристиларнинг асарларини  кўп ўқиганлиги маълум бўлди.