Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Биласизми?  17.02.2021 14:18

       Савол: Бош муҳандис корхонадаги бир нечта бўлимга раҳбарлик қиладиган бўлса, уни штат жадвалида қайси қайси бўлимга киритиш борасида низо юзага келди. Раҳбарият томонидан раҳбарлар бўлимига киритилиши айтилмоқда. Бироқ уни раҳбарият таркибига киритиш учун барча бўлимлар унинг бўйсунувида бўлиши лозим. Бош муҳандисни штат жадвалида раҳбар лавозимига киритиш мумкинми?
 

      Жавоб: Штат жадвалида бўлимлар бўйича лавозимларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор раҳбар томонидан қабул қилинади. У ёки бу лавозимларни бўлимлар бўйича жойлаштиришда чекловлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиш лозим.
Турли соҳаларда "бош муҳандис" лавозими ходимларнинг бошқарув тоифасига (ХАЛИКК-2017) киритилади. Шу боис ушбу лавозимни штат жадвалида раҳбариятга киритиш хато бўлмайди. 
Шунингдек штат жадвалида бўлим (масалан, "Ишлаб чиқариш") ташкил этиш, унда ушбу бўлим раҳбарлари лавозимларини, шу жумладан бош муҳандисни қайд этиш мумкин. Кейинчалик ушбу тузилмада унинг таркибига кирувчи бўлимлар ва хизматлар тузилади.
Штат жадвалини тузишдан олдин корхонанинг ташкилий тузилмасини белгилаб олиш тавсия этилади. Ташкилий тузилма - таркибий бўлинмаларнинг схематик тарзда акс эттирилиши. Ушбу ҳужжатда ташкилотнинг барча бўлинмалари, акс эттирилади, уларнинг бўйсунуви схема шаклида кўрсатилади. Таркибий тузилмада бўлинмалар ўртасидаги вертикал ва горизонтал алоқалар акс эттирилади. 
Лавозимлар бир-бирига бўйсунуви ташкилий тузилмада ва ходимнинг лавозим йўриқномасида кўрсатилади.