Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Умумий ўқув залида “Раҳмат ойи Рамазон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  16.07.2015 07:50

Меропр Хаит выступл2015 йил 15 июль куни вилоят АКМ умумий ўқув зали секторида кутубхонанинг доимий китобхонлари – талаба –ёшлар учун “Раҳмат ойи Рамазон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирга Фарғона шаҳар “Тойиба” масжиди имом хатиби Жўрабек Раҳмонов таклиф этилди.

Ж. Раҳмонов Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида гапирар экан, бу муборак ойнинг хайру баракаси, саховати, мўл-кўл эҳсонлари ҳақида батафасил маълумот бериб, Рўза нафсни тарбиялаши, уни сабрга одатлантириши, инсонни ҳавойи нафси устидан ҳоким этишини айтиб ўтди.

Рўза қалбни сайқаллайди, унга Аллоҳ азобидан қўрқув уруғини экади. Ҳар бир аъзо рўза тутиши лозим.Меропр Хаит ОЧЗ вопрос Қалбнинг рўзаси Алллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул бўлмаслиги; кўзнинг рўзаси барча ёмон ва гуноҳ нарсаларга қарашдан тийилиши; тилнинг рўзаси ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплардан тийилиб, сукут сақлаши; қулоқнинг рўзаси эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан сақланиши, гапириш мумкин бўлмаган нарсаларни эшитиш ҳам мумкин эмас; қўл ва оёқларнинг рўзаси гуноҳ ишларга боришдан ва бажаришдан сақланишдир.

Ж. Рахмоновнинг “Шукр нима дегани? Шукр деганда нимани тушунасиз?”  саволи билан ёшларгаМеропр Хаит ОЧЗ вопросы мурожаатига жавобан, Тошкент дипломатия университети талабалари Мирвоҳид Марипжонов, Абдувоҳид Жамолиддиновлар “шукр”ни қай маънода тушунишларини баён қилдилар. Имом –хатиб ёшларни тинглар экан, “шукр”нинг маъносини шарҳлаб, ота-оналарнинг шукронаси, фарзанднинг шукронаси ҳақида гапирди ва  бугунги кунда нафақат ёшлар, балки катталар ҳам “шукр” қилишни билмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ёшлар, шунингдек, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, ҳайит байрамларининг нишонланиши, хаж сафарида бўлганлар учун яратилган қулайликлар  ҳақида маълумот олдилар.

Рамазон – тан учун очлик, ташналик ва тийилиш ойи.

Руҳ учун эса тўкин-сочинлик, байрам ойидир.