Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!  07.08.2015 08:57

       2015 йил 6 август куни Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан ўтказилди. Тадбирда 600 нафар аскар ва ҳарбий хизматчилар қатнашдилар. 
      Учрашувда Ахборот-кутубхона маркази директори Шоҳидбек Аслонов  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Мустақилликка осонликча эришмаганлиги, озод ва обод юртимизда Мустақиллик даврида қўлга киритилган ютуқлар  ҳакида  гапирди. Сўнг Ахборот-кутубхона марказининг Ўлкашунослик сектори мудири Салима Юсупова  Мустақилликнинг ҳаётимиздаги ўрни, мамалакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, шу давр ичида кутубхонада юз берган ўзгаришлар  ва китобхонлар учун яратилган шароитлар ҳақида гапирди. Ахборот-кутубхона марказининг Абонемент сектори мудири Мавжуда Шокирова “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” номли  китоб кўргазмасига шарҳ берди. Кўргазмада тавсия этилган адабиётлар мустақилликка эришиш тарихи, мустақилликнинг аҳамияти, юртимизда олиб борилаётган  ободончилик ва бунёдкорлик ишлари каби мавзуларга бағишланган. Сўнг Ш.Аслонов тадбир қатнашчиларига Республикамиз тараққиётига оид саволлар билан мурожаат қилди. Жавоб берган аскарларга совға тариқасида китоблар тақдим этилди. Тадбир қатнашчилари Она-Ватан, она ва ватанпарварлик ҳақида шеърлар ўқиб, қўшиқ ижро этдилар. Тадбирда фаол қатнашган аскарларга совғалар топширилди. Ҳарбий аскар ва хизматчилар билан учрашув кўтаринки руҳда ўтди.