Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июнь ПҚ- 381- сонли “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
№ ПҚ-381
2006 йил 20 июнь

РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ АХБОРОТ -КУТУБХОНА БИЛАН
ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

3амонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган, принципиал янги ахборот марказларини барпо этиш, шунингдек аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кутубхоналарини Олий ва ўрта мaxсус таълим вазирлиги, ОЎМТВ- нинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ихтиёрига ўтказиш йўли билан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-ресурс марказларини тузиш;
Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоятлар илмий-универсал кутубхоналари, шунингдек Тошкент шаҳар марказий кутубхонаси негизида идоравий жиҳaтдaн Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига бўйсунувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф- лари қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар ахборот-ресурс марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
таълим муассасалари ўқувчилари ҳaмдa аҳоли­нинг замонавий ахборот технологияларидан фойда­ланган ҳолда мунтазам таъ­лим олиши ва мустақил ра­вишда таьлим олишига кўмаклашиш;
миллий маънавий-ахло­қий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишини таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш;
янги ахборот технологиялари (маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига ахборот хизмати кўрсатиш;
маданий, таълим, ахбо­рот ҳамда бошқа дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим муассасалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан ҳам­корликни ривожлантириш.
3. Ахборот-кутубхона марказлари зиммасига:
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат  жиҳатидан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технологиялари асосида тезкорлик билан қондириш;
китобхонлаpга анъанавий кутубхона хизмати кўрса­тишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот   ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;
универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;
йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;
жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳаси- даги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини му­вофиқлаштириш ҳaмдa таш­килий-методик жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклан­син.
4. Қуйидагилар:
ахборот-ресурс тармоғи ва ахборот-кутубхона марказлари схемаси 1-иловага мувофиқ;
ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларини яратиш топшириғи 2-иловага мувофиқ;
республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқ- лаштириш бўйича Идоралараро кенгаш таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини  мувофиқ- лаштириш бўйича Идоралараро кенгаш:
бир ой муддатда белгиланган тартибда кутубхона­ларни, 4-иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВнинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳaмдa Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ихтиёрига бепул ўтказишни ҳaмдa улар оқилона қaйта ташкил этилишини;
икки ой муддатда барча кутубхона фондларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш учун эксперт комиссиялари тузилишини;
икки ой муддатда ахбо­рот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказ- лари ишини белгилаб берувчи тегишли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини;
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари танлов асосида малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари юксак самара билан фаолият кўрсатишини ҳaмдa аҳолининг барча қатламлари улардан бемалол фойдалана олишларини таъминласин.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом­ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Амалга оширилган ишларнинг якунлари тўғрисида 2006 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига маълумот берилсин.
6. Белгилансинки, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказ- лари фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошири­лaди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2007 йилнинг янва­ридан бошлаб ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида электрон кутубхоналарни ташкил қилган ҳамда илғор ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда ушбу марказларни компьютерлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмакла­шишни таъмин- ласин.
7. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентли­ги зиммасига:
ахборот-кутубхона марказларини белгиланган тар­тибда "Ziyo- NET" ахборот тармоғига босқичма-босқич улаш ва уларнинг ресурс­ларига аҳоли кенг қатламларининг киришини таъмин­лаш;
электрон кутубхоналар тизимини ривожлантириш, кутубхона ахборот ресурс­ларини тизимлаштириш ва­зифаси юклансин.
8. 2006-2007 ўқув йи­лидан бошлаб Тошкент дав­лат маданият институти ва Тошкент ахборот техноло­гиялари университетида "ахборотлаштириш ва кутуб­хонашунослик" таълим йўналиши бўйича бакалав­риат кадрлари ҳамда магис­тратура тегишли мутахас­сислик- лари бўйича кадрлар тайёрлаш назарда тутилган­лиги маьлумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Алоқа ва ахборот- лаштириш агентли­ги:
бир ой муддатда ахборот­-кутубхона ва ахборот-ре­сурс марказ- лари кадрлари­ни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга нис­батан қўйиладиган талаб­ларни ишлаб чиқсин ва тас­диқласин;
электрон дарсликлар ва кутубхоналар, мультимедиа тизимлари ва дастурлари яратилишини таьминласин.
9. Ўзбекистон Респуб­ликаси Адлия вазирлиги те­гишли вазирликлар ва идо­ралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳуж­жатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимча- лар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига так­лифлар киритсин.
 10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
 Ўзбекистон Республикаси
         Президенти                                              И.Каримов
Тошкент шаҳри,
2006 йил 20 июнь
 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100