Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

ЎзР Президентининг 2011 йил 23 февраль ПҚ-1487- сонли қарорига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февраль ПҚ-1487- сонли “2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига шарҳ

Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июнь ПҚ- 381- сонли “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашни назарда тутади. Қарорда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш сифатининг янги босқичга кўтарилишини, ахборот-кутубхона муассасаларининг ягона ахборот маконига бирлашувини, ўсиб келаётган ёш авлод интеллектуал эҳтиёжларини қаноатлантириш, маънавий-ахлоқий, маданий қадриятларни мустаҳкамлаш ва сақлашни, аҳоли ва таълим муассасалари ўқувчиларининг мустақил билим олишларини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Қарорнинг биринчи бандида аҳолига ахборот-кутубхона ҳамда ахборот-ресурс хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш борасида асосий вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифалар сирасига ахборот-кутубхона хизматига ахборот-коммуникацион технологияларни тадбиқ этиш бўйича ягона ёндашув ва стандарт ишлаб чиқиш, биринчи навбатда маънан бой, баркамол шахсни ижодий ривожлантириш учун маънавий-ахлоқий, маданий-тарихий, илмий-таълимий аҳамиятга эга бўлган электрон ресурслар фондини шакллантириш, шу жумладан, босма нашрларнинг электрон нусхаларини яратиш; кенг аҳоли қатламини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, жумладан, ZiyoNET тармоғи орқали умумлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларидан доимий фойдаланишни таъминлаш; ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини тузиш орқали ахборот ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш ва электрон ҳужжатларни етказиш хизматини ташкил этиш; ахборот-кутубхона муассасаларини янада ривожлантириш, уларни замонавий компьютер, телекоммуникация ва оргтехника билан таъминлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, электрон кутубхона залларини ташкил этиш, уларни интеграллашган ахборот-кутубхона тармоғига бирлаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини замонавий ахборот-кутубхона технологиялари асосида ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш киритилган.

Қарорнинг иккинчи бандида, ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш, норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, республикада интеграллашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш, ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон фондини шакллантириш, 2011-2015 йиллар давомида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирлар Дастури ва ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш, ахборот-кутубхона электрон ресурслар фондини ташкил этиш, 2011-2015 йилларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, электрон кутубхоналарни босқичма-босқич ташкил этишнинг мақсадли параметрларини тасдиқлаш ҳақида сўз боради. Тадбирлар Дастури ҳамда Мақсадли параметрлар Қарорга 1- ва 2- иловалар тарзида тасдиқланган.

Ташкил этилаётган (жами 1815 та) электрон кутубхоналар фаолият кўрсатаётган ахборот-кутубхона муассасаларида ташкил этилиши ва ўрнатилган тартибда телекоммуникация ва компьютер техникаси билан жиҳозланиши маълумот учун қабул қилинган.

Ҳужжатнинг учинчи бандида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси негизида, мазкур кутубхонага белгиланган бюджет маблағлари ҳисобидан, юридик шахс мақомидаги 12 та штат бирлигига эга бўлган йиғма электрон каталог Марказини, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ахборот-кутубхона марказларида уларга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан 2 та штат бирлигидан иборат йиғма электрон каталог секторлари ташкил этиш белгиланган.

Қарорнинг тўртинчи бандидан еттинчи бандига қадар тегишли вазирлик ва кенгашларга Қарор ижросини таъминлаш ҳамда назорат қилиш бўйича вазифалар белгиланган.

Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини назорат қилиш идоралараро кенгаши зиммасига мазкур Қарор билан тасдиқланган Дастур, белгиланган мақсадли параметрларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши устидан назорат юритиш ва Дастур ижроси натижалари ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини таъминлаш юклатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2011 йилдан бошлаб ҳар йили Дастурда белгиланган вазифаларни бажариш учун зарурий маблағлар ажратиш топширилган.

Ахборот-кутубхона муассасаларига мўлжалланган республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ҳамда чоп этилмайдиган китоблар, даврий нашрлар, шу жумладан электрон нашрларни 2015 йил 31 декабрига қадар Ўзбекистон Республикасига олиб киришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан божхона тўловларидан озод қилиниши белгиланган. Бунга божхона расмийлаштируви йиғими кирмайди.

Мазкур Қарор ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона хизматларини такомиллаштириш, янги босқичга кўтаришга йўналтирилгани билан алоҳида аҳамиятлидир. Қарорнинг рус тилидаги матни мавжуд.

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100