Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

2-чорак 2017 йил

4

84(5Ў)7
А37
    Азизов, Акрамжон. Тўртинчи фасл : шеърлар / А. Азизов. – Фарғона : Фарғона, 2016. – 112 б. : портр  1000 экз.

    Мазкур тўпламдаги шеърларда юрт ишқи, эзгулик, вафо ва садокат туйғулари тараннум этилади. Уларда ҳаёт машаққатларини бошидан ўтказган, хато ва нуқсонлардан керакли хулосалар чиқара олган шахс кечинмалари намоён бўлади.

 Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.

gulshan

 84(5Ў)
Г95
    Гулшан диёр куйчилари / Ж. М. Муслим. – Тошкент : Наврўз, 2014. – 264 б. : рис., фото.цв.  1000 экз.

     Мазкур мажмуа жонажон юртимизнинг бетакрор гўшаларидан бири - Наманганда таваллуд топиб, камолга етган ижодкорларнинг асарлари намуналаридан ташкил топди. Улар орасида мамлакатимизга таниқли шоир ва ёзувчилар билан бир қаторда ижод бўстонига кириб келаётган ёш қаламкашларнинг битиклари ҳам бор.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.   

мирзиёев Буюк

66.3(5У)
М54
    Мирзиёев, Шавкат Миромонович. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз / Ш. М. Мирзиёев; Ред. И. Аҳмедов, Г. Азизова. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. – 488 б. : портр  20000 экз.

     Мазкур китобдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 1 ноябрдан 24 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан ўтказган сайловолди учрашувларида сўзлаган нутқлари ўрин олган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.

Умид

84(5Ў)
М54
     Мирзо, Малика.  Умид манзаралари : шеърлар / М. Мирзо. – Тошкент : Муҳаррир, 2013. – 64 б.  1000 экз.

      Ижод - кўнгил кўзгуси. Мисралар қатидаги қувонч, қайғу ва изтирорблар ижодкор қалб мулкидир. Шоира Малика Мирзо қизи ана шундай, кўнглидагини бор ҳолича қоғозга туширишга ҳаракат қилади. Бу изланишлар эса унинг ёзганларига ўзига хос тарзда самимият бағишлаб туради.

 Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Умрим

84(5Ў)7
54
    Мирзо, Малика. Умрим ёғдулари : танланган шеърлар / М.  Мирзо. – Тошкент : Академнашр, 2011. – 160 б.: фото, рис.

     Малика Мирзо қизи эътироф этилган шоира. У шеърга ёлғон туйғуларни аралаштирмайди, шеърларидан самимийлик уфуриб туради. Шоиранинг мазкур тўплами шеърият мухлисларига аталган навбатдаги туҳфасидир.

 Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.

Без названия

60.56
П74
     Порлоқ хотира соҳиблари : Қўқонлик таниқли шахслар ҳақида ёднома / тузувчилар М. Мансурова, Я. Дадабоев, Д. Мирбобоева. – Фарғона : Фарғона, 2017. – 224 б. : фото  500 экз.

      Ушбу маълумотномада Қўқонда яшаб ўтган таниқли кишилар, аллома-ю ижодкорлар, санъаткору ҳунарманд усталар, шифокору ўқитувчилар, давлат ва жамоат арбоблари, шунингдек, қатоғонга учраган маърифатпарварлар ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган. 

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.

Без названия (1)

86.3(5Ў)
Р99
     Рўзматзода, Кодиркул. Имом Раббоний авлодлари : илмий-публицистик асар / К. Рўзматзода; Ред. Ш. А. Мансур. – Тошкент : Наврўз, 2014. – 188 б. : фото. – Библиогр.  1000 экз.
     Мазкур китобда Шарқ мусулмон оламида мужаддиди алфи соний номаи билан шуҳрат қозонган Имом Аҳмад Форук Раббоний Сархиндий (1563-1625)нинг Ҳиндистонда, кейинчалик Туркистонда накшбандия тариқати ғояларини кенг тарғиб этган авлодлари Миён Фазл Қадр ҳазрат, Миён Фазл Умархон (Сотиболдихон) ҳазратнинг чимёнлик зурриёдлари - Миён Фазл Усмонхон ҳазрат ва Миён Фазл Нурулҳақ ҳазратнинг ғоят машаққатли, аммо кўп жиҳатдан ибратли ҳаёт йўли, халқимиз маънавиятида тутган ўрни, олижаноб инсоний фазилатлари илмий далиллар, замондошларининг хотиралари асосида ёритилди. 

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин.

0001

75(5Ў)
Р99
    Рўзматзода, Кодиркул. Комиллик саодати : Ўзбек спортининг жонкуяр мураббийси, Республика тоифасидаги таниқли ҳакам, Фарғона давлат университети Спорт уйинлари кафедрасининг доценти Тешабой Ҳожи Норматовнинг ҳаёт-фаолиятига бир назар. Машҳур замондошимиз ҳаёти / К. Рўзматзода; муҳаррир М. Исомиддинов. – Тошкент : Наврўз, 2014. –182 б. : фото  500 экз.

    Ушбу китоб Фарғона Давлат Университети Жисмоний тарбия факультети спорт кафедрасининг доценти Тешабой Норматовнинг 50 йилдан ортик илмий педагогик ва ташкилотчилик фаолияти ва комил инсон, устоз мураббий ва меҳрибон ота сифатида шаклланиш йўлини ёритишга, спорт ва фаннинг олим шахсини камол топтиришдаги аҳамиятини кўрсатишга бағишланган. 

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Без названия (2)

85(5ў)
С30
    Санъатнинг нурли йўли. Фарғона санъат коллежи – 60 ёшда : публицистик нашр / Исполн. Ю. П. Гофурбеков. – Фарғона : Фарғона, 2017. – 165 б. – (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги)  1000 экз.

  Ушбу нашрда ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлаётган Фарғона санъат коллежининг бой тарихи, фидокор жамоаси, коллежнинг республикамиз мусиқий таълим тизимида ўзининг алоҳида ўрни ҳақида жуда кўп маълумотлар берилган. 

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100