Навигатсия
Кутубхонанинг иш тартиби:
8:00 дан 18:00 гача
Манзил:
Ўзбекистон, Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31 А

Интерфаол хизматлар

Мазкур хизматлардан кутубхонага қатнамасдан ва унинг иш вақтидан қатъий назар фойдаланиш мумкин.

Хизматлар рўйхати:

1. “Кутубхоначидан сўранг” виртуал маълумот хизмати

Унга мурожаат қилиб, Сиз:

  • маълум бир нашрнинг кутубхона фондида мавжудлиги ҳақида савол беришингиз,
  • унинг қайси бўлимда сақланишини билишингиз,
  • китоб ёки мақола ҳақида маълумотларни аниқлашингиз,
  • конкрет маълумотларни аниқлаштиришингиз  мумкин.

Саволларингизга жавобни “Кутубхоначидан сўранг” виртуал маълумотнома хизмати бўлимидан, саволларнинг мураккаблигига қараб 1-3 кун ичида топасиз.

 2. Онлайн маслаҳат

Сиз навбатчи библиографга маслаҳат учун жорий вақтда  мурожаат қилишингиз мумкин.

3. Ҳужжатларни электрон етказиб бериш

Сизнинг  хизматингизда -  тўлиқ матнли ресурслар йиғма электрон каталоги (http://dilib.uz).
Сиз  Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона марказлари (АКМ) фондидан босма нашрларнинг электрон нусхасига (15%)  буюртма беришингиз мумкин.

 4. Нашрни қайтариш муддатини узайтириш

 Мазкур хизматдан фойдаланиб, кутубхона фойдаланувчилари кутубхонага келмасдан,  абонемент секторидан уйга олган нашрни қайтариш муддатини узайтиришлари мумкин. Бунинг учун кутубхона веб-сайтида махсус шаклни тўлдириш ва жўнатиш керак. Хизмат бепул амалга оширилади.Нашрни қайтариш муддатини 15 кунга узайтириш мумкин, лекин 2 мартадан ортиқ эмас.

5. Фойдаланувчиларга онлайн-ахборот бериш

  Мазкур хизмат АКМнинг доимий ва сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларига янги келиб тушган нашрлар ҳақидаги маълумотни электрон шаклда юбориш имконини беради.

 

 

Кутубхоначидан сўранг
Исмингиз:
E-mail:
Текст: